Флорентино Перес Винисиуснинг шартномаси борасида аниқ жавоб беришдан тийилди

CHERY AUTO

"Реал" президенти Флорентино Перес жамоа етакчиларидан бири — Винисиус Жуниор билан шартнома узайтириш масаласига изоҳ берди. Аммо клуб раҳбари музокаралар ҳақида аниқ маълумот бермади.

Tecno

"Винисиус — дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. Шартнома узайтиришга келсак... бу жараёнда президент асосий роль ўйнамайди" — деган Переснинг сўзларини келтиради "Sport.es" нашри.

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари "Реал" ва Винисиус 2030 йилгача шартнома тузиш бўйича музокара олиб бораётгани, бироқ молиявий шартлар борасида келишмовчилик туфайли жараён секинлашганини хабар қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик вингернинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Клуб эса уни узоқ муддатга жамоада сақлаб қолишни истамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!