Флорентино Переснинг таъкидлашича, Бейл ушбу мавсумда "Реал" нинг асосий ўйинчиси бўлади

"Реал" президенти Флорентино Перес Ла Лиганинг 1-тур учрашувида "Сельта" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:1) ярим ҳимоячи Гарет Бэйл билан суҳбатлашди.

Клуб раҳбари Бэйл ушбу мавсумда жамоа етакчиларидан бирига айланишига ишонч билдирди.Шунингдек, Перес футболчи "Реал"дан кетмаганидан хурсанд, гарчи у ёзги трансфер ойнасида бунга яқин бўлган бўлсада.

Кеча Бэйл "Сельта"га қарши ўйиннинг бошланғич таркибига кириб, учрашувда голли узатма ҳам амалга оширди. Ўйиндан кейин "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан 30 ёшли футболчи жамоада қолишини эълон қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!