Флоридада ҳам теннис мусобақаси бўлиб ўтади

Флориданинг Уэст-Палм-Бич шаҳрида 8-10 май кунлари теннис бўйича мусобақа ўтказилади. Коронавирус пандемияси сабаб, ушбу турнирга мухлислар киритилмайди. Бироқ, ҳар бир учрашув Американинг теннис каналида кўрсатилади.

Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида италиялик Маттео Берреттини, америкалик Рейлли Опелка, Теннис Сандгрен ва Томми Пол ўз омадини синаб кўради.

Хотин-қизлар ўртасида эса америкалик Аманда Анисимова, Даниэль Коллинз, Элисон Риске ҳамда австралиялик Айла Томлянович ғолиблик учун куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!