FMA делегацияси “Навбаҳор” ПФКга ташриф буюрди
Хабарингиз бор, "Навбаҳор" жорий мавсумда Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) саралаш баҳсида иштирок этади ва 22 август куни сафарда “Ал-Вакра” (Қатар)ни мағлубиятга учратса, ОЧЛнинг гуруҳ босқичига йўл олади ҳамда ушбу босқич баҳслари доирасида Наманганда ҳам ўйинлар ўтказади.
Шу муносабат билан бугун “Навбаҳор” уй учрашувларини ўтказадиган Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” стадионига Осиё Футбол конфедерацияси (ОФК)нинг тижорат ва трансляция бўйича экслюзив хамкори Football Marketing Asia (FMA) вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.
Мазкур делегацияга ҳамюртимиз Нигора Абидова раҳбарлик қилди.
Делегация таркибидан ўзбекистонлик Азамат Умаров, туркманистонлик Ораз Маматгелдиевлар ҳам жой олишганди.
FMA делегацияcига “Навбаҳор” ПФК ва “Марказий” стадиони вакиллари ҳамроҳлик қилишди.
Делегация аъзолари “Навбаҳор” ПФК ҳамда “Марказий” стадиони офислари, ОАВ ходимлари, VAR учун ажратилган, бундан ташқари, жамоаларнинг кийим алмаштириш хоналари, медиа трибуна, матбуот анжумани зали, VIP зал, “Марказий” стадиони ҳудудини кўздан кечиришди ва бу борадаги ОФК талаблари, амалга ошириладиган ишлар бўйича ўз маслаҳатларини беришди ҳамда “Ал-Вакра” билан бўладиган ўйинда “Навбаҳор”га омад ёр бўлиб, жамоамиз ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритишини тилашди.
Фикрлар