ФНЛ. Галиулин захирадан майдонга тушган баҳсда "Нефтихимик" ютқазди

Россия ФНЛ 33-туридан ўрин олган "Нефтихимик" ва "Ленинградец" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. 

Мазкур беллашувда майдон эгалари 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Легионеримиз Вагиз Галиулин 58-дақиқада Петров ўрнига захирадан майдонга туширилди. 

Маълумот учун, "Нефтихимик" айни дамда 42 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. Жамоа келаси учрашувини 25 май куни "Родина" клубига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!