Фоден: "Савол очиқлигича қолди"

  • 27 апрель, 2022, 14:35
  • 0

"Манчестер Сити" футболчиси Филл Фоден ЕЧЛ ярим финал босқичи доирасидаги "Реал"га қарши (4:3) ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Учрашувни томоша қилган мухлислар учун бу ажойиб футбол ўйини бўлгани кўриниб турибди. Биз Чемпионлар Лигасини кўп бор ютган жамоага қарши ўйнадик. Уларга осонликчи тўпни бериб бўлмайди. Жавоб учрашувида шуни устида кўпроқ ишлашимиз керак бўлади. Ғолиб ҳақидаги савол ҳали ҳам очиқ. 

Ўйин бошидан охиригача зўр бўлди. Биз яхши бошладик ва уларни йўқ қилишимиз мумкин эди. Бундай баҳсларда таввакалга қўл уриш керак. Пенальти кутилмаганда содир бўлди. Учрашувни биз назорат қилдик, афсус бироз омад етишмади", - деди футболчи. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!