Формула-1. 2026 йилда пойгалар қаерларда ўтказилади?
Формула-1'нинг 2026 йилги мавсум учун тақвими эълон қилинди. "Қироллик пойгалари"нинг биринчи босқичи 6 мартдан 8 мартгача Австралиянинг Мельбурн шаҳрида ўтказилади. Мавсумни якунлаб берувчи йигирма тўртинчи пойгага Абу Дабидаги "Яс Марина" трассаси мезбонлик қилади.
2026 йилги мавсумда Мадрид шаҳрида илк бор Формула-1 пойгаси ўтказилади. Ушбу босқич 11 сентябрдан 13 сентябрь оралиғида ўтказилади.



Фикрлар