“Формула 1”. Канада Гранд-Присидан кейин ким қайси ўринда?
Ҳайдовчилар ўртасидаги жадвалда ҳали ҳам Макс Верстаппен лидерлик қилмоқда. Шарль Леклер 138 очко билан 2 ўринни эгаллаб турибди. Бироқ, Леклер Канадада очко ишламагани учун Ландо Норрис монаколик билан орадаги фарқни 7 тага қисқартирди.
Тўртинчи ва бешинчи ўринлардаги Сайнс ва Перез пойгадан чиқиб кетишганликлари учун улар ўз жойларида қолишди. Эстебан Окон бўлса масумдаги илк очколарга эга бўлди.
Жамоалар ўртасида “Ред Булл” 301 очко билан етакчи , “Макларен” “Феррари”га борган сари яқинлашмоқда. “Альпин”нинг икккала ҳайдовчиси очко олиб келгани учун, франсузлар “Уилямс”дан ўтиб кетишди.
Фикрлар