
Формула-1 пойгалари қисқариши мумкин
Формула-1 раҳбари Стефано Доменикали чемпионатда асосий пойгалар давомийлиги қисқариши мумкинлигини истисно қилмади, ҳозирда пойгалар давомийлиги 300 км атрофида.
"Ҳозирги пойгалар ёш томошабинлар учун жуда узоқ давом этиши мумкин. Кўплаб каналларимизда энг яхши лаҳзалар ҳақида шарҳлар катта муваффақият қозонаётганини кўряпмиз. Ҳозирги форматда улғайган биз учун ҳаммаси ажойиб, аммо томошабинларнинг катта қисми фақат асосий лаҳзаларни кўришни хоҳлайди.
Ҳозир ҳаммаси яхши кетяпти, лекин айнан шунинг учун ҳам биз хотиржамликка берилмаслигимиз керак. Кейинги қадам ҳақида ўйлашимиз керак", - дея Доменикали сўзларини келтирмоқда Motorsport.
Фикрлар