Форслар энг кучли футболчимизнинг муваффақиятсизлигидан хурсанд
Эроннинг "Varzesh Se" нашри ёзишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов форслар билан баҳсда зарарсизлантирилди.
"Истиқлол ва Персеполис" мухлисларига таниш бўлган Машарипов ҳамда Ўруновнинг ҳаракатларини кўпчилик кузатган бўлса-да, терманинг асосий футболчиси Шомуродов майдонда ҳеч нарса қила олмади ва захирага олинди.
Эрон терма жамоаси ҳимоячиси Ҳоссейн Канони ўзбекистонлик энг яхши ва энг таниқли футболчини ушлаб тура олди ва унга қарши барча яккама-якка дуэлларда ғалаба қозонди", - дейилади хабарда.
Қайд этиш лозим, кеча Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши "Озодий" стадионида 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Ҳар икки жамоа бир хил 14 очкодан тўплаган ҳолда, "ЖЧ-2026"
саралашининг 3-босқичига йўл олди.
Фикрлар