Дубайда ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган терма жамоамиз таркибига легионер футболчиларимиз бориб қўшилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун вакилларимиз бош мураббий Сречко Катанец бошчилигида навбатдаги машғулотни ўтказди. Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Азиз Ғаниев ҳамда Шаҳбоз Умаров бугундан машғулотга киришди. Жалолиддин Машарипов ва Иброҳимҳалил Йўлдошев тез орада "оқ бўрилар" сафига қўшилади.

Маълумот учун, Катанец шогирдлари 27 январь куни Баҳрайнга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Қуйида ЎФА матбуот хизмати тақдим этган фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!