Фойдаланилмаган пенальти, қизил карточка ва 7 та гол бўлган ўйинда "Атлетико" ғалаба қозонди
Ла Лига 24-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Хетафе" ўйини ниҳоясига етди. Мазкур баҳсда Мадрид клуби 4:3 ҳисобида рақибдан устун келди.
"Матрасчилар" сафида Корреа дубль қайд этган бўлса, Кунья ва Эрмосо бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Меҳмонлар таркибида Энес Унал ҳам дублни расмийлаштирди. Яна бир гол Борха Майораль томонидан киритилди.
Шу тариқа, қийинчилик билан ғалаба қозонган Симеоне шогирдлари ҳисобидаги очколари сонини 39 тага етказиб олган ҳолда, Ла Лига турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. 26 очкоси бор "Хетафе" ҳозирча 14-поғонада бормоқда.
Фикрлар