ФР: "Локомотив" нега Про лигага тушиб кетди?

28 апрель куни ЎФА мажлислар залида ҳакамлар учун навбатдаги семинар ўтказилди.

photo_2023-04-28_17-09-54

Бу тадбирга фақат битта вазият таҳлилини эшитиш учун бордим. Гап Бухородаги ўйин охирида "Нефтчи" дарвозасига қўйилган пенальти ҳақида кетяпти.

ОФК инструктори Владислав Цейтлин ўша эпизодни чиройли ва аниқ қилиб изоҳлаб берди: "Ҳаводаги тўпга зарба бериш учун юқорига сакраган сариқ либосли ҳимоячи ўйин қоидасини бузмади. Бу ерда пенальти белгилашга арзийдиган ҳеч қандай асос йўқ".

photo_2022-01-17_18-03-45

Яхши, шундай бўлиши мумкин. Тажрибали мутахассиснинг хулосасини эътирозсиз қабул қиламиз. Лекин менга семинардаги бошқа жиҳат ёқмади. Кўпчилик бундай хатоларни одатий ва оддийдек қабул қиляпти. Тўғри, ҳакам ҳам футболчилар билан бир хил яратилган. У ҳам хато қилиши мумкин. Аммо унутмаслигимиз керакки, бугун унинг хизматида ВАР бор. Соҳага кеча кириб келган қайсидир рефери видеоассистент хизматидан фойдаланиб, 11 метрли жарима масаласида адашса, тажрибасизлигига йўйишимиз мумкин. Лекин ёш жиҳатдан энг тажрибали ҳакамимиз (Вадим Агишев) бир ўйинда 2та шундай хато қилса, ҳозирги авлодда халқаро ареналарни кўриш бўйича ҳаммадан тажрибалироғи (Азиз Асимов) қайсидир жамоа фойдасига адашса, бу — катастрофа.

photo_2021-11-09_00-18-34

Бошқача фикрлаётган мутахассислар учун нотўғри қўйилган биттагина пенальти қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида айтиб берамиз. Келинг, узоққа бормасдан, Бухородаги ўйинда хато қилгани айтилаётган Азиз Асимовнинг бошқа бир ўйинини олайлик.

photo_2022-10-24_15-33-57

Ўтган йилги мавсумнинг 19-тури. "Сурхон" Олмалиқда "Локомотив"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди (Ҳамид Актамов давридаги биринчи ғалаба). Учрашув тақдирини ҳал қилган гол Абдул-Азиз Юсупов томонидан 11 метрли нуқтадан киритилган. Ўша пенальтига асос сифатида Исломжон Қобилов акробатик услубда зарба бериш учун ердан кўтарилган Нуриддин Ҳасановга қўполлик қилгани кўрсатилган.

Пенальти кулгили, ўйиндан кейин инструкторлар томонидан айтилган якуний хулоса даҳшатли бўлганди: "Азизга ишонамиз. У тўғри қарор чиқарди. Лекин бўлажак ўйинларда бундай ҳолатлар учун пенальти белгиламанг"...

Ростини айтсам, шу гапнинг мағзини чақишга 7 ой ҳаракат қилиб, бугун тушундим: "Локомотив" дарвозаси томон қўйилган "11" нотўғри бўлган экан. Яъни, ўша хато "темирйўлчилар"нинг 1 очкосини тортиб олиб, термизликларга 2 очко совға қилган бўлиб чиқяпти.

photo_2022-09-17_16-05-48

Энди чемпионат якунидаги турнир жадвалига қараймиз ("Сурхон" 2 очколик фарқ билан "Локо"дан 1 поғона юқорида).

photo_2022-11-12_19-06-02

Агар ўзаро ўйиндаги нотўғри пенальти қўйилмаса, "Локо" якунда "Сурхон"дан 1 очко кўпроқ жамғаргани ҳолда 11-ўринни эгаллар ва Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолар эди. Бу ҳеч ким инкор қилолмайдиган факт.

photo_2022-09-17_18-57-55

Сўзимиз якунида эса бунақа хатоларни жиддий қабул қилмаётганларга охирги бор мурожаат қиламиз. Сиз менсимаётган биргина пенальти Ўзбекистоннинг 3 карра чемпионини нафақат қуйи дивизионга тушириб юборди. Эҳтимол, таг-туги билан 1000 км узоққа кўчириб юбориши ҳам мумкин эди. Айтмоқчимизки, сиз ишлаётган футболда майда деталлар йўқ. Мана шу "Нефтчи" Бухорода бой берилган 2 очко туфайли йил охирида чемпионликдан маҳрум бўлиши мумкин. Бунга ҳам нормаль ҳолат сифатида қарайсизми?

Фахриддин Рўзиев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Каримов Бахтиëр
29/04/2023 17:20
Доим ковун туширади шу Асимов. Балким сохасини узгартириб бир дехкончилик килиб курса булармиди
Dilshod Zakirov
29/04/2023 15:18
Шундай этирозли фактлар бн исботлаб куйилди айибинг асимов жаноблари , Энди туклигингни тан ол . Сендакалар футболни улдирябди!!!
&
Азиллохон
29/04/2023 14:37
бу Асимов ўзидан Коллинини ясаб олган ўша пенални қўйган вақтда даже капитанни ёнига яқинлаштирмади энг кулгили қилган иши спрей сепиб шундан ўтсанг сариқ бераман деб қўрқитди УФА қайерга қараяпти энди ўзига келаётган футболни ўлдиришяпти шундай ўзидан Коллини ясаб олган судялар Сурхон Андижон ўйинини хам синдришди ўша ўйинда Андижон ўйинчиларини рухий синдриб ютуқни Сурхонга олиб берди бу кетишда водий командаларини синдриш бўляпти бу йил Нефтчи зўр ўйнаяпти Андижон энди ўзига келди ўша ўйиндан буён ўртоқ Равшан Эрматов жаноблари сиз ўз рейтингизни тушириб юборяпсиз халқ сиздан бундай шармандаликни кутмаган негаки сиз федератция ишга келганизда хамма хурсанд бўлганди сиз энг адашётган ишингиз дарахтни фақат шохини кесяпсиз таг томири билан олиб юбара олмаяпсиз у ёғини ўзингиз мағзини чақиб оласиз агар теран фикрли инсон бўлсангиз
Dolche& Gabana
29/04/2023 14:16
Фахриддин укам хали ешсан урганиб кетасан. бу уфаниям судьяланиям даже равшан эрматтиям Аллох жазосини берсин бу искирт мусорла билмеди деб уйлисанми хаммасини билади даже узлиги показание беради кимни синдиришга, так что бунака футболни харом киладиганлани онасини узбекистонни эшшаклари с.......н