Френки де Йонгнинг қачон майдонга қайтиши маълум қилинди
Тиззасидан олган жароҳати сабаб Френки де Йонг 2026/2027 йилги мавсумда ҳалигача «Барселона» сафида майдонга тушмади. Шу билан бирга, нидерландиялик футболчининг сафга қайтиши узоқ эмаслиги айтилмоқда.
Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, де Йонг 5 октябр куни жамоа билан умумий машғулотларни бошлаши кутилмоқда. Ўша куни у терма жамоаларга чақирилмаган футболчилар билан бирга шуғулланади.
Шу билан бирга, манба таъкидлашича, 29 ёшли де Йонгга тўлиқ спорт формасини тиклаш ва ўйин амалиётини қайта топиш учун яна маълум вақт керак бўлади. Эҳтимол, Френки 25 октябрга белгиланган «Реал»га қарши «эль класико» учрашувига ҳам етарлича тайёр бўлмаслиги мумкин.

Фикрлар