Франция чемпионатида VAR тизимига каламушлар ҳужум қилишди

Кеча Франция чемпионатининг 19-туридан ўрин олган “Ницца” ҳамда “Тулуза” беллашувида видеоассистент рефери (VAR) тизими билан боғлиқ муаммо келиб чиқди.

Аниқроғи, VAR тизимининг кабель симларига каламушлар томонидан зарар етказилгани аниқланди. Ўйин бошлангунига қадар эса камчилик бартараф этилмади ва учрашув VAR тизимисиз ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, VAR тизими футболга 2018 йилда жорий этилган ва Франция чемпионатида шу йилнинг ўзидан жорий этилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!