Франция чемпионатининг яна бир учрашуви мухлисларсиз ўтказилади

Франция чемпионатининг 29-туридан ўрин олган "Лион" - "Реймс" учрашуви мухлисларсиз ўтказилади. Бу ҳақда лионликлар расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Ушбу ўйин 13 март куни "Люмьер" стадионида Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади.

Ушбу қарор Франция ҳукуматининг коронавирусга қарши кураш тўғрисидаги тавсиясига кўра қабул қилинган.

“Лион” раҳбарияти ҳозирда мухлисларга чиптани қандай қайтариш йўлини изламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!