Франция чемпиони "Лестер" хавбекини қўлга киритмоқчи

Нигерия ва "Лестер Сити" ярим ҳимоячиси Уилфред Ндиди ёзда Париж клуби таркибини тўлдириши мумкин. ESPN манбаси хабарига кўра, 23 ёшли футболчи хизматларига "Пари Сен-Жермен" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсум якунларига кўра, мамлакат чемпиолигини қўлга киритган ПСЖ нигериялик футболчи билан бир қаторда "Атлетико" хавбеки Томас Пати ва "Челси" ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда.

Ндиди "тулкилар" сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Жорий мавсумда хавбек "Лестер" либосида 23 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол ва битта голли узатма муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!