Франция футболи юлдузи: Месси чемпион бўлишга лойиқ деб ўйлайман, аммо...

Франциялик машҳур футболчи Давид Трезеге эртага Аргентина ва Франция терма жамоалари ўртасида бўладиган жаҳон чемпионати финали ҳақида гапирди.

“Мен буни ҳар доим айтганман: ҳиссий жиҳатдан Лео чемпион бўлишга лойиқ деб ўйлайман, чунки бу унинг сўнгги жаҳон чемпионати бўлишини билади. Аммо бу Францияни чемпионликни сақлаб қолиш истагидан тўхтата олмайди.

Франция жаҳон чемпиони бўлиш ниятида, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ёш фарқи бор, Лео фаолиятини якунламоқда, Мбаппе эндигина иш бошлади ва ҳар хил рекордларни ўрнатмоқда. Улар ПСЖда биргаликда ажойиб ўйин кўрсатади, аммо Аргентина Месси учун ўйнайди, ҳаммаси унинг учун ҳаракат қилади", - деди франциялик собиқ ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина - Франция учрашуви 18 декабрь Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!