Франция иштирокидаги учрашувда яна бир рекорд

Франция ва Марокаш терма жамоалари мундиалнинг ярим финал босқичида тўқнашди ва унда 2:0 ҳисобида "уч ранглилар" ғалаба қозонди.
Коло Муани учрашувнинг 79 дақиқасида Дембеле билан алмашиб, майдонда 44 сонияда гол уришга муваффақ бўлди. Муанининг бу голи жаҳон чемпионатлари тарихида захирадан майдонга тушиб, энг тезкор урилган учинчи голга айланди.


Уругвай футболчиси Ричард Моралес 2002 йилда Сенегал дарвозасига 16 сонияда йўл топган бўлса, даниялик Эббе Санд 1998 йилда Нигерия терма жамоасига 26 сонияда гол урган.
Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионлик учун Арнентина билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!