Франция лига кубоги. ПСЖга финалда
Ads

Кеча шунингдек Франция лига кубогининг иккинчи ярим финал жуфтлигидан ўрин олган “Монако” ҳамда “Монпелье” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Учрашув кутилганидек мамлакатнинг амалдаги чемпиони ҳисобланган майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди. Эслатиб ўтамиз, кеча ПСЖ ярим финалнинг биринчи жуфтлигида сафарда “Ренн”ни (2:3) мағлубиятга учратиб дастлабки финалчига айланган эди.

“Монако” – “Монпелье” 2:0 (2:0, 0:0)

31 январь «Луи II»

Голлар: 1:0 – 15 Фалькао, 2:0 – 29 Фалькао.

“Монако” – Субашич, Жемерсон, Сидибе, Раджи, Глик, Лопеш, Моутинью, Фабиньо, Бошилья (Кейта, 65), Йоветич (Тилеманс, 65), Фалькао (Геззаль, 84).

“Монпелье” – Лекомт, Мукиеле, Илтон, Педру Мендеш, Конгре, Скири, Самбия, Мбенза (Камара, 78), Пирис (Иконе, 65), Агиляр, Сьо (Нинга, 79).

Огоҳлантиришлар: Педру Мендеш (25), Фабиньо (55), Бошилья (60).

Минбар

Барча блоглар