Франция терма жамоасида рекорд қайд этилди

CHERY AUTO

Миллатлар лигасининг 4-турида Франция терма жамоаси Хорватияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Tecno

Ушбу беллашув французлар дарвозабони Уго Льорис учун терма жамоа либосидаги 72-расмий баҳс бўлди.

Терма жамоа сафида энг кўп баҳс ўтказиш бўйича 33 ёшли посбон ҳисобида 71 та учрашув бўлган Лилиан Тюрамни ортда қолдириб, етакчига айланди. Бу борада учинчи ўринни Тьерри Анри (66 та ўйин) эгаллаб турибди.

Ўртоқлик учрашувларини ҳам қўшганда Льорис ҳисобида 118 та баҳс бор. Умумий ҳисобда рекорд Тюрамга тегишли. Унинг ҳисобида 142 та беллашув мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!