Франция юлдузи мундиалда синиқ умртқа билан ўйнагани ошкор бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция миллий терма жамоаси ва Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Вильям Салиба 2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида Испанияга қарши учрашувда майдонни тарк этишига икки ой аввал олган умуртқа суяги синиши сабаб бўлган.

Бу ҳақда RMC Sport хабар берди.

Салиба Испанияга қарши ярим финал баҳсининг биринчи бўлимида бел қисмидаги оғриқлар туфайли алмаштирилди.

Манба маълумотига кўра, футболчи ушбу жароҳатдан икки ой давомида азоб чеккан. У умуртқа суяги синишини Англия Премьер-лигаси ўйинларидан бирида олган.

Мундиал давомида 25 ёшли ҳимоячи оғриқ қолдирувчи дорилар таъсири остида майдонга тушган ва Франция терма жамоаси тиббий штаби томонидан ҳар куни назорат қилиб борилган.

Шу сабабли у жамоанинг барча машғулотларида иштирок эта олмаган.

Аввалроқ француз футболчиси жарроҳлик амалиётини бошдан кечириши ва унинг тикланиш муддати декабрь ойигача чўзилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Салиба жаҳон чемпионатида бешта учрашувда иштирок этди.

2025/2026 йилги мавсумда эса француз ҳимоячиси “Арсенал” сафида барча мусобақаларда 50 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!