Франциядаги ҳимоячилар Роналдуни “еб қўяди”!

TIGGO 2 PRO

Франция терма жамоаси сафида 2018 йили  жаҳон чемпионига айланган Одил Рами “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистони чемпионати Лига 1дан кучли, деган фикрига жавоб қайтарди.

- Сизларга Саудия Арабистонидаги ҳимоячиларнинг аҳволи акс этган видеоларни қўйиб беришимни истайсизларми?

Роналду ақлбовар қилмас карьерага эга, лекин бу унинг ҳар бир гапи ҳақиқат эканидан далолат бермайди. Бу гаплар шунчаки пиар учун айтилган, деб ўйлайман.

Криштиану “Монако”, “Лилль” ёки “Марсель” сингари жамоаларга қарши ўйнаб кўрсин. Ҳеч бўлмаганда, ўзининг жамоаси билан “Брест”га қарши тўп тепсин.

Франция Бразилия билан бир қаторда жаҳондаги энг катта истеъдодлар фабрикаси ҳисобланади.

Агар Роналду охирги икки йилда Лига 1да ўйнаганида бу лига ҳимоячиларни уни “еб қўйган” бўларди, - деди Одил Рами.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Is'hoqjon Ro'ziyev
02/01/2025 11:50
CR hurmatingni bilib yotmesanmi, pul u.n har narsa deyavermay. U yerda bizni qalqonimiz bor