Франциядаги ўйинда ғалати воқеа юз берди

Франциянинг иккинчи дивизионида  иштирок этаётган “Шамбли” жамоаси иштироки ўйинида қизиқ воқеа юз берди. Жамоанинг тўрт нафар футболчиси жароҳат олиб, сафдан чиқди.

“Амьен” жамоасига қарши ўтказилган ўйинда 38-ёшли захира посбони Ксавье Пиното ҳам шикастланиб, майдонни эрта тарк этди. Таркибда дарвозабон қолмагани боис, қўлқопни дарвозабонлар мураббийи Винсент Планте олди.

40 ёшли мураббий учрашув давомида рақиб ҳужумчиларининг барча зарбаларини бартараф этиб, шогирдларига маҳоратини намойиш қилди. “Шамбли” жамоаси баҳсни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этб, қимматли уч очкога эга чиқди.

Таъкидлаш жоизки, Винсент Планте футболчилик фаолиятини тўрт йил муқаддам якунлаган эди. У фаолиятининг асосий қисмини “Канн” жамоасида ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!