Француз гранди Украиналик дарвозабонга жиддий қизиқиб қолди
Трансфер ҳуқуқлари Донецкнинг «Шахтёр» клубига тегишли бўлган украиналик дарвозабон Анатолий Трубинга Европа клубларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Бу ҳақда Score.fr сайти хабар тарқатди.
Манбага кўра, дарвозабонни Франциянинг "Марсель" клуби ўз сафида кўрмоқчи. Марселликлар яқинда жамоани тарк этган дарвозабон Стив Мандандага ўринбосар қидирмоқда ва бу борада айнан Трубин номзодини кўриб чиқмоқда.
20 ёшли украиналик футболчининг трансфер нархи 8 миллион еврога баҳоланмоқда. Трубиннинг "Шахтёр" билан амалдаги меҳнат шартномаси эса 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Анатолий Украина премьер-лигасининг ўтган мавсумида жами 12 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ўтказиб юборган.
Фикрлар