Французлар “Сити” тарбиялаган юлдузга харидор
Франция чемпионатида иштирок этаётган “Страсбург” клуби айни пайтда Англия Премьер-лигасида “Ноттингем Форест” шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячиси Жеймс Макэйтини ўз сафига қўшишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда BBC хабар берди.
Аввалроқ футболчига “Челси” ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Лондон клуби ва “Страсбург” BlueCo компанияси орқали умумий мулк эгасига эга экани сабабли ўзаро ҳамкорлик қилади.
МакЭйти аслида “Манчестер Сити” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У “шаҳарликлар”нинг асосий жамоаси сафида барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, еттита гол урган.
Бироқ ёш ўйинчи Хосеп Гвардиола жамоасида асосий таркибга кириши қийинлашиб қолгани учун ўтган ёз 25,5 миллион евро эвазига “Ноттингем Форест”га кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда Макэйти янги жамоаси сафида барча мусобақаларда 10 та ўйинда иштирок этган.



Фикрлар