"Freestyle Chess Grand Slam". Левон Аронян Карлсенни мағлуб этиб, турнир чемпионлигини қўлга киритди. Жавоҳир Синдаров эса 4-ўринни эгаллади

  • 11 декабрь, 20:22
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Шахмат
CHERY AUTO

Жорий йилнинг 5–12 декабр кунлари ЖАРнинг Кейптаун шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Freestyle Chess Grand Slam" мусобақасининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди.

Tecno

Умумий мукофот жамғармаси 660 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур турнирда дунёнинг етакчи 8 нафар гроссмейстери айланма ва нокаут тизимида ўзаро баҳс олиб борди.

Улар орасида:

Мусобақада иштирок этган етакчи шахматчилар билан танишинг:

1. Магнус Карлсен — Норвегия
   Гроссмейстер (рейтинги 2840, 1-ўрин)

2. Фабиано Каруана — АҚШ
   Гроссмейстер (рейтинги 2795, 3-ўрин)

3. Винcент Кеймер — Германия
   Гроссмейстер (рейтинги 2776, 4-ўрин)

4. Аржун Эригаиси — Ҳиндистон
   Гроссмейстер (рейтинги 2775, 5-ўрин)

5. Левон Арониян — АҚШ
   Гроссмейстер (рейтинги 2729, 20-ўрин)

6. Жавоҳир Синдаров — Ўзбекистон
   Гроссмейстер (рейтинги 2726, 22-ўрин)

7. Ҳанс Моке Ниман — АҚШ
   Гроссмейстер (рейтинги 2725, 23-ўрин)

8. Парҳам Мағсзудлу — Эрон
   Гроссмейстер (рейтинги 2708, 28-ўрин)

 

Бугун ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров дунёнинг 4-рақамли шахматчиси Винцент Кеймерга билан 3-ўрин учун ўйнади ва иккала баҳсда ҳам мағлуб бўлди. 

Финалда эса америкалик Леван Аронян ва норвегиялик Магнус Карлсен дона сурди. Биринчи баҳс америкалик спортчининг ғалабаси билан тугаган бўлса, иккинчи беллашувдаги дуранг Ароняннинг чемпионлиги учун етарли бўлди.

Турнирда 4-ўринни эгаллаган Синдаров 60 минг АҚШ долларини қўлга киритди. Мусобақа ғолиблигини қўлга киритган Левон Аронян 200 минг, 2-ўрин соҳиби Магнус Карлсен 120 минг ва 3-ўрин эгаси Винцент Кеймер 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофотни қўлга киритди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!