Ads

Швейцариялик Белинда Бенчич ва франциялик Жессика Понш ўртасидаги Париж шаҳрида ўтган учрашув бор-йўғи 63 дақиқа давом этди.

"Катта дубулға" туркумидаги Франция очиқ чемпионатининг биринчи даврасидан жой олган ушбу ўйинда 22 ёшли Белинда 6:1, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Энди "Ролан Гаррос" мусобақасининг иккинчи даврасида Бенчичга германиялик Лаура Зигемунд қаршилик кўрсатади.