Фрэнк Лэмпард “Испвич” клубини бошқариши мумкин
Англия терма жамоаси ва “Челси” клубининг собиқ футболчиси Фрэнк Лэмпард Англиянинг қуйи дивизион вакили – “Испвич” клубини бошқаришга асосий номзод бўлиб турибди. Бу ҳақда TWTD хабар бермоқда.
“Испвич” бош мураббий Мик Маккарти ёзда жамоани тарк этиши ҳақида гап-сўзлар тарқалганидан кейин Лэмпард ушбу клубга бош мураббий бўлиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўла бошлади.
18 май куни Фрэнк Лэмпард ва “Испвич” хўжайини Маркус Эванс иккинчи бор учрашиб, бўлажак ҳамкорлик борасида музокаралар ўтказишди.
Фикрлар