
"FUJAIRAH GLOBAL Chess Championship". Асилбек Абдулазизов ва Самандар Шермуҳаммадовда ғалаба - ўзбекистонлик спортчиларнинг бугунги натижалари!
Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида биринчи бор ўтказилаётган "Fujairah Global Chess Championship 2025" нуфузли мусобақаси давом этади. Ушбу катта турнирда Ўзбекистон шарафини бир қатор ёшларимиз ҳимоя қилмоқда. Бугун 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
"Masters" гуруҳида қатнашаётган Шермуҳаммадов Самандар бу сафар эронлик Алинасаб Мобинага қарши қора доналарда ўйнади ва ғалабани ўзиники қилди. У бунга қадар қуйидагча натижа қайд этган эди.
Илк турда ҳиндистонлик Жинан Жомонга қарши мағлубият, иккинчи турда польшалик Сливишка Алисжа билан дуранг, учинчи турда Гаяфоруиар Амир устидан ғалаба, тўртинчи турда Давитян Артурга мағлуб бўлди.
"Open" гуруҳи
Абдулазизов Асилбек бугун оқ доналарда ҳиндистонлик Нишита Картҳик билан ўйнади қийинчилик билан ғалабани тантана қилди.
Унинг бунга қадар натижалари қуйидагича:
Элаҳи Саиф Анварга қарши ғалаба;
Султон Иброҳимга қарши мағлубият;
Белоусов Викторга қарши ғалаба;
Вуэлбан Виргилиога қарши мағлубият;
Абдулазизов Асадбек Сулейманова Авага қарши баҳс олиб борди муроса кўчасини танлади.
Унинг бунгача натижалари қуйидагича:
Виван Ранага қарши мағлубият;
Думанкий Алфарабига қарши ғалаба;
Аҳмед Бадарга қарши дуранг;
Ал Ҳинай Қусайга қарши ғалаба;
Абдурасулов Музаффаржон ҳиндистонлик Кригна Бомми билан кураш олиб борди мағлубиятга учради.
Ёш вакилимизнинг ҳозирга қардар натижалари:
Зауйнбай Алимзханга қарши мағлубият;
Аҳмед ал-Кабига қарши ғалаба;
Алҳассади Юсуфга қарши ммағлубият;
Балуши Марияга қарши ғалаба;
Бугун эса ҳиндистонлик Кригна Бомни билан баҳс уни кутиб турибди.
Абдулазизова Асмирахон оқ доналарда ҳиндистонлик Даҳвид Сиби Курисинкал билан омадсизликка учради.
Унинг ҳозирга қадар натижалари:
Саван Эманга қарши мағлубият;
Заед Мазрауига қарши ғалаба;
Ҳакобян Алленга қарши мағлубият;
Шарвеш Тирумаямаларянга қарши ғалаба;
Абдулазизова Асминахонга бугун ҳам бироз омад етишмади. Маҳаллий Аммар Абдулла билан қийин партияда мағлубиятга учради.
Ёш юлдузимизнинг бунга қадар натижалари:
Гонасалес Карлота билан ғалаба;
Шанматҳи Срее, Зайнаб Дарвиш, Ҳандҳали Мазинга қарши эса мағлубиятлар.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа 1-сентябрга қадар давом этади. Аслида бу турнирда Ҳумоюн Бегмуротов, Афруза Ҳамдамова, Акобирхон Сайдалиев, Акрамов Ҳасан ва Ҳусанлар ҳам қатнашиши кутилган эди. Вакилларимиз яқинда Колумбиядаги 16 ёшгача бўлганлар ўратсидаги Олимпиададан қайтишди ва Самарқанддаги турнирга тайёргарликни бошлади. Барча иштирокчиларимизга омад тилаймиз!
++
Фикрлар