"Фулхэм" катта умидлар билан "Реал"дан олинган юлдузни сотувга қўйиб юборди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ёзда «Реал» таркибидан кетган ёш форвардга юқори нарх қўйилди. Англиянинг «Фулхэм» жамоаси 22 ёшли испаниялик ҳужумчи Гонсало Гарсияни 60–70 миллион евро атрофидаги суммага сотишга тайёр. 

Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Экрем Конур ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.

Гарсия ёзги трансфер ойнасидан сўнг «Фулхэм» сафига қўшилган эди. У Лондон клубига «Реал»дан ўтган, шу билан бирга мадридликлар футболчини қайта сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолган. Гарсиянинг «Фулхэм» билан тузган шартномаси 2031 йил ёзигача мўлжалланган.

Шунга қарамай, ҳозирнинг ўзидаёқ ёш ҳужумчига бир қатор етакчи клублар қизиқиш билдирмоқда. Экрем Конур аниқ жамоалар номини ошкор этмаган.

Жорий мавсумда Гонсало Гарсия «Фулхэм» таркибида етти ўйинда майдонга тушди. У Англия премьер-лигасида ҳам, Англия лига кубоги баҳсларида ҳам биртадан гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!