"Фулхэм"нинг 15 ёшли футболчиси Англия Лига кубоги рекордчисига айланди
"Фулхэм" ҳужумчиси Харви Эллиот кеча Англия Лига кубоги доирасида "Миллуол"га (3:1) қарши ўйинда майдонга тушди.
У 81-дақиқада захирадан майдонга тушди. Шу тариқа 15 ёш 174 кунлик Элллиот Англия Лига кубогида майдонга тушган энг ёш футболчига айланди.
Бундан олдинги рекорд 2005 йилда қайд этилган бўлиб, у "Лестер Сити" футболчиси Эшли Чемберсга тегишли эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар