Фундоранинг промоутери:"Агар Кроуфорд бу баҳсда ҳам Исроил Мадримов билан курашгандек жанг қилса..."

Себастьян Фундора(21-1-1, 13 KO)нинг промоутери Сэмпсон Левкович америкалик Теренс Кроуфорд(41-0, 31 KO) билан бўлажак жанг ҳақида гапирди.

"Кроуфорд 37, Себастьян эса 26 ёшда. Агар Кроуфорд бу баҳсда ҳам Исроил Мадримов билан курашгандек жанг қилса, унда ҳеч қандай имконият қолмайди - Фундора уни нокаутга учратади", - дея Левковичнинг сўзларини келтирди BoxingScene.

Эслатиб ўтамиз, Себастьян Фундора 2022 йил апрелида собиқ жаҳон чемпиони ва ҳамюрти Эриксон Лубинни техник нокаут билан мағлуб этиб, вақтинчалик WBC чемпионлигини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!