Футбол бўйича аёллар олимпия терма жамоасига номзодлар саралаб олинади
Ads

 

Ўзбекистон Футбол Федерацияси мамлакатимизда аёллар футболини ривожлантириш, улар ўртасида футболни янада оммалаштиришга катта эътибор қаратмоқда.

Шу билан бирга футбол бўйича аёллар терма жамоасининг халқаро майдонларда, Осиё ва Жаҳон чемпионатларида, шунингдек, Олимпиада мусобақасида иштирокини таъминлаш федерация олдида турган асосий вазифалардан биридир. 

Олимпия терма жамоасига муносиб номзодларни саралаб олиш мақсадида, декабрь ойида пойтахтимиздаги “Чиғатой” спорт базасида иккита ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. 

Дастлабки йиғин 8-12 декабрь кунлари бўлиб ўтса, иккинчи ўқув-машғулот йиғини 12-17 декабрь кунларига мўлжалланган.

Ушбу йиғинларда "Андижанка", "Бунёдкор", "Олмалиқ", "Локомотив", Пахтакор", Навбаҳор", "Металлург-W", "Севинч", "Шўртан-Леди", "Машъал-W", "Бухоро", "Динамо Самарқанд", "Севинч-2" жамоаларидан таклиф этилган жами 70 нафарга яқин футболчи қизлар бош мураббий Карима Йўлдошева бошчилигидаги мутахассислар томонидан саралаб олинади.