Футбол оламида оғир жудолик. Марадона вафот этди

Clarin нашрининг маълум қилишича, Аргентинанинг афсонавий футболчиси Диего Армандо Марадона 60 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.

Манбанинг хабарига кўра, Марадонанинг вафотига тўсатдан юрак тўхташи сабаб бўлди.

Марадона 1986 йилда терма жамоа сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. 1982-1984 йилларда "Барселона" ва 1984-1991 йилларда "Наполи" шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, Аргентина терма жамоаси бош мураббийи сифатида ҳам фаолият олиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dmitrij Popow
25/11/2020 23:31
:_((
&
Liverpool fan
25/11/2020 22:59
Худо рахмат кисин
Афсона кирол энди йук