Футбол ўйнашни ўзбек қизларидан ўрганинг

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Тожикистон Республикасида бўлиб ўтган CAFA U-20 Women’s Championship 2026 мусобақасида Виктория Сирота бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси чемпионликни қўлга киритди

Терма жамоамиз мусобақа давомида Қирғиз Республикаси U-20 терма жамоасини 1:0, мезбон Тожикистон U-20 терма жамоасини 7:0 ҳисобида мағлуб этди. Эрон U-20  терма жамоасига қарши баҳс эса 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси “Fair Play” соврини билан тақдирланди. Шунингдек, Шаҳноза Деканбоева турнирнинг энг яхши футболчиси, Шаҳзода Алихонова эса мусобақанинг энг яхши тўпурари деб топилди.

Шу тариқа Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси 3 учрашувда 7 очко жамғариб, CAFA U-20 Women’s Championship 2026 мусобақаси ғолиби деган шарафли номга сазовор бўлди.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти жамоамизни кўтаринки кайфиятда кутиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!