Футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон ким бўлади?

Россиялик афсонавий дарвозабон Лев Яшин футбол тарихидаги энг яхши посбон бўлиши мумкин.

Дунёга машҳур France Football нашри Яшинни тарихдаги энг яхши дарвозабон номига даъвогарларнинг кучли ўнлигига киритди.

Яшиндан ташқари ушбу рўйхатдан Жанлуижи Буффон (Италия), Мануэль Нойер (Германия), Дино Дзофф (Италия), Эдвин ван дер Сар (Нидерландия), Петер Шмейхель (Дания), Тома Н’Коно (Камерун), Зепп Майер (Германия), Икер Касильяс (Испания) ва Гордон Бэнкс (Англия) жой олган.

Ғолиб номи дунёнинг энг етакчи 177 та журналисти орасида ўтказиладиган сўровномага кўра аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!