Футбол тарихидаги энг йирик шартномалардан бири амалга ошди!
Эрлинг Холанд "Манчестер Сити" билан шартномаси муддатини узайтирди. Бу ҳақда "шаҳарликлар" матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Холанднинг янги битми нақд 10 йиллик бўлиб, 2034 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Футболчининг маоши ҳам сезиларли даражада кўтарилиб, йиллик 30 миллион еврога етди.
Таъкидлаш жоиз, Холанд жорий мавсум АПЛда жами 21 та беллашувда майдонга тушиб, 16 та гол уришга муваффақ бўлган.
Фикрлар