Коронавирус пандемияси боис кўплаб телеканалларнинг дастурлари тез-тез ўзгариб турибди. Жумладан, "Футбол ТВ" телеканали ҳам жонли эфирда футбол трансляциялари йўқ эканлиги боис ҳар куни соат 16:00 да "Дербилар" саҳифасида энг қизғин ўйинларни қўйиб бормоқда. Соат 19:00 да эса "Сиз танлаган ўйин" доирасида сўровномада ютган беллашув олиб берилмоқда.

Каналнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси тарқатган хабарга кўра, "Футбол ТВ" мухлисларни ўйлаган ҳолда яна бир ишга қўл урган.

Энди ҳар куни соат 21:00 да "Classik match" - Классик ўйинлар бериб борилади. "Classic match"дан ўрин олган биринчи ўйин, АПЛнинг 2001/02 йилги мавсумидаги "Арсенал" - МЮ баҳси бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)