Футбол ва Узрепорт телеканаларининг бугунги дастурларида ўзгариш бўлди

Бугун Узрепорт ва Футбол телеканаллари Ла Лига 37-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" - "Вильярреал" ва "Барселона" - "Осасуна" баҳсларини эфирга узатиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Бироқ, телеканал расмий матбуот хизмати каналлар дастурларида ўзгариш юз бергани ва иккала учрашув Узрепорт каналида ҳамоҳанг тарзда намойиш этилиши ҳақида маълумот берди.

Таъкидланишича, Футбол телеканалида соат 00:15 да старт бериладиган "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" баҳси эфирга узатилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар