Футболчи “Арсенал”дан қочмоқчи
“Арсенал” ҳимоячиси Эктор Бельерин Лондон клубининг келажагига ишонмаяпти ва тез орада Италияга кўчиб кетмоқчи.
Испаниялик футболчи жамоанинг мусобақа жадвалида пастки поғоналарда бораётганидан норози. У шуни рўкач қилиб, янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатиб қўйди. 25 ёшли футболчи бошқа жамоалардан таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.
Ҳозирча, жорий мавсумда АПЛда тўққизта ўйин ўтказган испан футболчисига “Интер” ва “Ювентус”дан чорлов бўляпти.
Фикрлар