Футболчи ва клуб ўртасидаги шартномалар янада тартибга келтирилади

ЎзПФЛ ҳамда Ўзбекистон футболчилари уюшмаси билан меморандум имзолаганидан хабарингиз бор.
 
Бугун — 8 сентябрь куни мазкур икки ташкилотнинг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Унда клуб ва  футболчилар ўртасидаги шартномалар, улардаги бандларга тузатишлар киритиш каби масалалар муҳокама қилинди. Бунда футболчи ва клуб муносабатларини тартибга солиш, ҳар икки субъектнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини янада конкретлаштириш каби масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, “Футболчилар мақоми ва клубдан клубга ўтиши тўғрисида регламент”нинг ўзбек тилидаги нашри масаласида фикр алмашилди. Шартномаларда акс этган бандларнинг мазкур регламент, қўшимчасига “Тартиб-интизом регламенти” орқали тартибга солиш муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳолат футболчилар ва клублар ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқади, бир неча йиллардан буён куртак ёзган айрим муаммоларни ҳал қилиш имконини беради.

Таъкидлаш лозим, ЎзПФЛ икки йилдан буён мазкур масала ва ундаги муаммоларни тартибга келтириш юзасидан жиддий иш олиб бормоқда. Бунинг самараси ўлароқ бир қатор муаммолар ўз ечимини топиб улгурди. Эндиги вазифа эса футболчининг клуб олдидаги, клубнинг эса футболчи олдидаги жавобгарлигини профессионал босқичга олиб чиқишдан иборат бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!