Футболчилар маошдан воз кечди

Италия А Сериясининг "Кальяри" клуби футболчилари коронавирус пандемияси келтириб чиқарган молиявий қийинчиликларни енгиллаштиришни мақсад қилишди.

Клуб расмий матбуоти хабарига кўра, футболчилар апрель ойи маошларидан тўлақонли воз кечишган. "Кальяри" президенти Томмасо Жулини қийин вақтларда клубни қўллаб-қувватлагани учун футболчиларга миннатдорлик билдирган.

Бундай чоралар офис ходимларининг бир қисмини ишда олиб қолиш имкониятини берди, дейилади клуб расмий манбасида.

"Кальяри" 26 турдан сўнг турнир жадвалида 32 очко билан 12-ўринни банд этиб турибди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!