Футболдан 5 йилга четлатилган Кахи Махарадзе Грузия клуби билан шартнома имзолади!

CHERY AUTO

Ўтган мавсум шов-шувларга сабаб бўлган "Локомотив" собиқ футболчиси Кахи Махарадзе 5 йилга футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча турларидан четлатилганди. SPORTS.uz сайти журналисти Шоҳрух Зоировга маълум бўлишича, ярим ҳимоячи Грузия қуйи дивизони вакили "Гонио" жамоаси билан шартнома имзолаган. 

Tecno

Кахи эркин агент сифатида клуб билан келишувга эришган. Аммо шартнома қачонгача амал қилиши ҳозирча номаълум. 

Эслатиб ўтамиз, Махарадзени тотализатор ҳамда келишилган ўйинларда иштирок этгани бўйича хабарлар тарқалганди. Шундан сўнг ЎФА Этика қўмитаси футболчини футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча турларидан 5 йил муддатга четлатилиб, юз миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинланишини маълум қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
гузман
28/02/2023 19:20
а что про Павленко не пишете? там всё нормально?