"Futures Cup" турнири. Ҳамюртларимиз иштирокидаги бугунги дастур жанглари якунланди

  • 12.03.2026 19:57
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Таиланднинг Бангкок шаҳри бокс бўйича ёшлар ўртасида "Futures Cup" халқаро турнирига мезбонлик қилмоқда. Ушбу мусобақада икки терма жамоамиз ҳам иштирок этяпти. Бугунги дастурдан 12 нафар спортчимизнинг жанглари ўрин олган эди.

-48 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Мафтуна Мусурмонова мексикалик Атена Хуарездан 5:0 ҳисобида устун келди ва чорак финалга йўл олди.

Рушанабону Исоева ҳам чорак финалда, боксчимиз -60 кг вазнда АҚШ вакиласи Кайлее Агуилардан 5:0 ҳисобида устун келди.

-55 кг вазнда бўлиб ўтган жангда, Бекзод Исмоилжонов германиялик Калвин Маттернни биринчи раунддаёқ техник нокаутга учратди.

-70 кг вазнда бўлиб ўтган жангда, Саидхўжа Садиллахўжаев англиялик Михаел Мауганга қарши баҳс олиб борди. Қизғин тарзда ўтган учрашувда, ҳакамлар рақибнинг қўлини кўтаришди. Ҳисоб 1:4.

-51 кг вазнда мусобақада иштирок этаётган қизимиз Назокат Мардонова, Хитой Тайпейи вакиласи Чиҳ Ен Куони 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

-70 кг вазнда бўлиб ўтган чорак финалда, Мафтуна Янгиева АҚШ вакиласи Марлей Макнеалига ҳакамларнинг қарорларига кўра, 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Самира Турғунова -75 кг вазнда бўлиб ўтган чорак финалда, руминиялик Андрееа Тимееа Тапудан 5:0 ҳисобида устун келди.

-65 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Иброҳим Шокиржонов италиялик Жиусеппе Кавалло билан баҳс олиб борди ва қийин кечган жангда рақибини 4:1 ҳисобида енгди.

Суҳроб Раҳматуллаев ҳам чорак финалда. Боксчимиз -75 кг вазнда АҚШ вакили Жамес Гентилени 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

-80 кг вазнда бўлиб ўтган навбатдаги нимчорак финал баҳсида, Асилбек Aбдусамадов қозоғистонлик Тимур Таибековга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақа билан хайрлашди.

+90 кг вазнда бўлиб ўтган ярим финалда, Ислом Салихов марокашлик Моҳамед Аминени учинчи раундда техник мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!