"Futures Cup" турнири. Яна бир ҳамюртимиз турнирни тарк этди, 4 нафари эса кейинги босқичда
Таиланднинг Бангкок шаҳри бокс бўйича ёшлар ўртасида "Futures Cup" халқаро турнирига мезбонлик қилмоқда. Ушбу мусобақада икки терма жамоамиз ҳам иштирок этяпти. Кечаги дастурдан 5 нафар вакилимизнинг жанглари ўрин олган эди.
-55 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Бекзод Исмоилжонов колумбиялик Рубен Наглесни қийинчиликсиз мағлуб этди – 5:0.
Саидхўжа Садиллахўжаев ҳам кейинги босқичда. Боксчимиз Парагвай вакили Иан Бертхомиерни иккинчи раундда техник нокаутга учратди.
Абдуғани Ёрқинжонов навбатдаги баҳсини ҳам ғалаба билан якунлади. Боксчимиз бу йўлда -50 кг вазнда италиялик Имад Боураоуиани 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.
-60 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Бобомурод Боймирзаев қозоғистонлик Досжан Жумаханга ҳакамларнинг қарорларига кўра 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди.
-65 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Иброҳим Шокиржонов мезбон боксчи Наттажаккапан Дитпоони қийинчликсиз мағлуб этди – 5:0.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Фикрлар