Футзал, Осиё кубоги. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги сўнгги ўйинини ўтказади (фото)

Бугун футзал бўйича Осиё кубоги гуруҳ босқич 3-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан куч синашади.

Учрашув 19:00 да "Бангкок арена"да старт олади. Термамиз иштирокидаги мазкур беллашувни "Спорт" канали орқали жонли тарзда томоша қилишингиз мумкин.

Маълумот учун, айни вақтда вакилларимиз 6 очко билан ўз гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Саудия Арабистони эса Ироқ билан бир хил, яъни 3 очко жамғарган ҳолда 3-ўринда бормоқда. Саудияликлар тўплар фарқининг ёмонлиги эвазига 2-поғонада эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!