Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик қизғин давом этмоқда

2024 йили юртимизда ўтказиладиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати олдидан мавжуд инфратузилмаларни халқаро стандартларга етказиш бўйича етакчи компаниялар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Бугун ЎФА раҳбарияти футзал майдонлари қопламасини ишлаб чиқарувчи Хитойнинг “Jadeqi” компанияси вакиллари билан учрашди. Музокаралар давомида Жаҳон чемпионатига қадар футзал майдонлари, томошабинлар ўриндиқлари, комплекслар шароитларини ФИФА талабларига мослаштириш бўйича фикр алмашилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!