Футзал бўйича Осиё чемпионати U-20 саралаш босқичи. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, кеча Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионати U-20 мусобақасининг Марказий минтақа саралаш баҳслари бошланди.Биринчи кун учрашувларида Эрон Туркманистонни, Ўзбекистон эса Қирғизистонни бир хил 6:3 ҳисобида таслим этишди.

Бугун саралаш баҳслари давом эттирилади. Куннинг биринчи учрашувида Тожикистон Қирғизистон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин соат 13:00да бошланади.

Соат 16:00да эса Афғонистон Туркманистон билан куч синашади.  
 
Марказий минтақадан Эрон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Афғонистон ҳамда Қирғизистон терма жамоалари жой олишган. 
 
2 декабрь 
 
13:00 Тожикистон – Қирғизистон
 
16:00 Афғонистон – Туркманистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!