Асосий мазмунга ўтиш

Футзал. Евро-2026 нинг ғолиб ва совриндорлари маълум

Улуғбек Хошимов
Изоҳлар: 0

Учрашув якунланди.

Латвия, Литва ҳамда Словенияда бўлиб ўтган футзал бўйича Европа чемпионати баҳслари ўз якунига етди. Бугун турнирнинг финал ва бронза медали учун учрашувлар бўлиб ўтди. 

Дастлаб, 3-ўрин учун бўлиб ўтган баҳсда Хорватия ва Франция терма жамоалари куч синашди. Учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида ғолиб номи аниқланмади 5:5. Пенальтилар сериясида эса хорватлар 6:5 ҳисобида ғалаба қозониб, бронза медалларини қўлга киритди. 

Тунда эса чемпионлик учун Португалия ва Испания футзалчилари паркетга чиқди. Ушбу баҳс ҳам тенг курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимни испанлар 3:2 ҳисобидаги устунлик билан якунлади. Иккинчи бўлимда эса португаллар мувозанатни тиклади 3:3. Бироқ 35-дақиқада яна Испания гол уриб ҳисобда олдинга чиқиб олди. Сўнги сонияларда эса испанлар 2 та гол уриб, ўйинга нуқта қўйди 6:3. Ўйин якунигача ҳисоб бошқа ўзгармади ва Испания Европа чемпионлигини қўлга киритди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ